2020 йил 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида  аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

300



Source link