Барно Одилова,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

❓Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

😷Тиббий ниқобни тақишдан мақсад— ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш. Бемор киши ниқобни касаллик манбаси бўлмаслик учун ҳам тақиш керак. Соғлом инсонлар эса касалликдан ўзларини мухофаза қилиш учун ҳам ундан фойдаланишлари зарур.

❗️Ниқоб фақат фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилингандагина самарали бўлади. Бунинг учун ниқобни тўғри танлаш (махсус матодан тайёрланганлиги, уй шароитида камида 6-8 қаватли докадан), уни тўғри тақиш (бурун ва оғизни тўлиқ ёпиши), тез-тез алмаштириб туриш (ҳар 2-3 соатда) зарур. Бемор ниқобни хонада бир ўзи бўлганда тақмаслиги мумкин, бироқ ушбу хонага беморни парваришловчи оила аъзолари кирганида албатта ниқобда бўлиши, хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши ва кунига 3-4 маҳал шамоллатиб, тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Мана шунда хонада вируснинг турли сатх ва юзаларда ўтириб қолишини олдини олган ва хонада вирус тўпланишидан ҳимояланган бўламиз.

🦠Беморда касалликнинг оғир ёки енгил кечиши унинг ниқоб тақишига эмас, балки ундаги мавжуд сурункали касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг (нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга берилганлик) мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

➰ Шунинг учун бемор албатта оиланинг бошқа аъзоларидан алоҳидаланиши, кунига камида 3-4 литр илиқ ҳолдаги суюлик ичиши, кунига 5-6 маҳал овқатланиши (бунда асосий эътибор суюқ овқатлар ва хом мева ва сабзавотларга қаратилиши лозим), ҳолатига кўра жисмоний фаол бўлиши, айниқса нафас машқларини бажариши ва тўғри парваришланиши жуда зарур. Энг асосийси — барча даво муолажали фақат шифокор тавсиясига мувофиқ бажарилиши керак.

—————————

❓Астма касаллиги бўлган инсонлар коронавирусга қарши қандай профилактика ишларини амалга ошириши керак? Агар коронавирусни юқтириб олишса, қандай муолажа олиши лозим?

🤧 Бронхиал астма касаллиги нафас олиш аъзоларининг сурункали касаллиги ҳисобланиб, унинг хуруж даври асосан беморда ҳаво етишмаслик, бўғилиш каби белгилар билан кечади. Барча сурункали касаллиги бўлган беморлар каби, бронхиал астмага чалинган беморлар коронавирус касаллигидан ўзларини ҳимоя қилиш чораларини кўришлари лозим, чунки ушбу касалликлар бирга кечганида асоратланиши, ноодатий кечуви кузатилиши мумкин.

〽️ Астмаси бор бўлган беморлар зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслиги, кўчага чиқса, барча ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиши ва тез-тез қўлини ювиши, одамлар кўп тўпланадиган жойларга боришдан чекланиши, тўғри овқатланиши, жисмоний фаол бўлиши, энг асосийси касалликдан қўрқиш эмас, ундан ҳимояланиши зарур. Коронавирусга чалиниб, унинг белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра даволаниш талаб этилади.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz



Source link